Низоларни ҳақиқатда холисона кўриб чиқувчи халқаро арбитраж суди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган «PHILOSOPHY OF JUSTICE» Халқаро арбитраж суди нотижорат ташкилоти бўлиб, асосий мақсади даромад кўриш эмас, балким низоларни инсоф, виждон, иймон билан адолат ва қонунийлик принципларига асосланган ҳолда ҳал этиш учун ташкил қилинган. Ўз репутациямизга путур етказмалик учун ҳам илтимос ёки таниш-билишларни қатъиян аралаштирмаймиз, коррупцияга йўл қўймаймиз. Ҳолисликни таъминлаймиз ва кафолатлаймиз.

СУД ҚУЙИДАГИ НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚАДИ:

ИҚТИСОДИЙ
НИЗОЛАР

Шартнома юзасидан қарздорликни, зарарларни ундириш, битимни ҳақиқий эмас деб топиш, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш, мулкдор ёки мулкнинг бошқа қонуний эгаси томонидан мол-мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш ҳақидаги низолар ва бошқалар 

ИНТЕЛЕКТУАЛ
МУЛК

Интеллектуал фаолият объектлари ва фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар, товарлар, ишлар ва хизматларга мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақида низолар

КОРПОРАТИВ НИЗОЛАР

Юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ низолар, юридик шахс иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги низолар, таъсис шартномаси, уставлар юзасидан вужудга келган низолар

НИМА УЧУН БИЗНИНГ ХАЛҚАРО арбитраж СУДИ ДАВЛАТ СУДЛАРИДАН АФЗАЛ?

Арбитаж, бу  —  низоларни махсус нодавлат судларида ҳал этиш усули ҳисобланиб, кун сайин оммалашиб бормоқда. Мазкур институт Европада — Арбитраж суди, Россияда — Третейский суд, Ўзбекистонда эса Ҳакамлик суди деб аталади. У ихтиёрий судлов усули бўлиб, тарафлар ўртасида келиб чиққан низоларни арбитраж тартибида кўриб чиқади.  

Арбитраж судининг ҳал қилув қарори якуний хисобланади ва қарор қабул қилинган кундан қонуний кучга киради. Иқтисодий судлар ва фуқаролик ишлари бўйича судлар арбитраж суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёки арбитраж судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас. Бундай нодавлат судларга тўланадиган арбитраж йиғими давлат божига нисбатан 50 фоизга камлиги ҳам мурожаат этувчилар учун қулайлик яратади.

Арбитраж судининг ҳал қилув  қарори қонун асосида мажбурий ижро билан таъминланган. Фақат тарафлардан бири арбитраж судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишини сўраб, иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этиши мумкин.

Бироқ бундай ҳолларда ҳам ваколатли судларнинг арбитраж суди аниқлаган ҳолатларни текшириши ёки арбитраж судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишига йўл қўйилмайди. Агарда арбитраж суди процессуал камчиликларга йўл қўйган, хусусан, тарафларнинг бири судга чақирилмаган, ваколатли бўлмаган масала бўйича қарор чиқарган бўлса, унинг қарорлари бекор қилиниши мумкин.

Шуни эътиборга олиш лозимки, арбитраж судлари ижтимоий, маъмурий ишларни, оила, меҳнат ҳуқуқи муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни кўриб чиқмайди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари арбитраж битимининг тарафи бўла олмайди.

Арбитраж суди — фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларини ҳал этувчи нодавлат органи.

Айтиш мумкинки, арбитраж судларининг ихтиёрийлик, тарафларнинг тенг ҳуқуқлиги, арбитраж судьяларининг холислиги, одиллиги тамойилларига оғишмай амал қилиши, ўзаро ҳамкорликни сақлаб қолишга эришиш, махфийлик каби принципларга асослангани сабабли унга мурожаат этувчилар сони ортиб бораяпти.

Шунингдек, арбитраж судлари низоларни иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлардан кўра тезроқ кўриб чиқади.

Арбитраж судининг иқтисодий судлари ва фуқаролик ишлари бўйича судлардан фарқли жиҳатлари қуйидагиларда ўз аксини топади:

— арбитраж суди томонидан нафақат иқтисодий ишлар, балки фуқаролик ишлари ҳам кўриб чиқиб, ҳал этилади. (иқтисодий судларида фақат юридик шахсларга оид иқтисодий низолари кўрилса, фуқаролик судларида фақат фуқароларга оид низолар кўрилади);

 — арбитраж судида ишлар тезкорлик билан ҳал этилади.

 — асосий мақсад тарафларнинг келишувига йўналтирилади ҳамда тарафлар ўртасидаги ҳамкорлик сақлаб қолинади;

 — арбитраж муҳокамасининг махфийлиги қонун билан кафолатланади;

 — томонлар жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилмайди;

 — арбитраж судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради;

 — иқтисодий судлар ва фуқаролик ишлари бўйича судлар арбитраж суди томонидан аниқланган ҳолатларни текширишга ёки арбитраж судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас;

 — арбитраж судлари йиғими миқдори иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича судда кўриб чиқилганда, тўланиши лозим бўлган давлат божининг ярмидан ошмайди;

 — арбитраж судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, уни тегишли тартибда мажбурий ижрога қаратиш қонун билан кафолатланган.

НИМА УЧУН БИЗ?

Билими ва амалий тажрибаси юқори бўлган «PHILOSOPHY OF JUSTICE» Халқаро арбитраж судининг судьялари томонидан низолар тезкор, адолатли, қонуний ҳал қилиниши кафотлатланган. «PHILOSOPHY OF JUSTICE» Халқаро арбитраж суди орқали адолатни излаш ва мураккаб вазиятдан чиқишнинг энг тўғри ва замонавий танлови бўлиб, ҳақиқий демократия принципларига асосанланган адолатли суд шакли эканлиги тадбиркорлик субъектлари учун жозибадордир.

PHILOSOPHY OF JUSTICE ХАЛҚАРО АРБИТРАЖ СУДИ

i

"PHILOSOPHY OF JUSTICE" Халқаро арбитраж суди НИЗОМИ

Ушбу низом – Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги “Медиация тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 17-июн кунидаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у доимий фаолият кўрсатувчи Арбитраж судининг ҳуқуқий мақомини, ташкил этилишини, фаолиятини тартибга солади, шунингдек, уни ташкил этган “PHILOSOPHY OF JUSTICE” НТМ ҳамда бошқа юридик шахслар билан ўзаро муносабатларини белгилайди.

h

"PHILOSOPHY OF JUSTICE" Халқаро арбитраж суди РЕГЛАМЕНТИ

Ушбу Регламентнинг мақсади “PHILOSOPHY OF JUSTICE” НТМ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи арбитраж судининг (бундан кейин Арбитраж суди деб юритилади)  иш юритиш тартиби ва Арбитраж муҳокамаси қоидаларини белгилашдан иборат.

«PHILOSOPHY OF JUSTICE» НТМ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи  арбитраж суди фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этувчи  мустақил нодавлат орган хисобланади.

h

"PHILOSOPHY OF JUSTICE" Халқаро арбитраж судининг арбитраж ишини кўришда арбитраж суди йиғими, ҳаражати ва чиқимлари тўғрисидаги
НИЗОМИ

Мазкур Низом Арбитраж суди Регламентининг ажралмас қисми ҳисобланиб, арбитраж йиғимларни, қўшимча харажатларни ва арбитраж муҳокамаси тарафларининг чиқимларини ҳисоблаш, тўлаш, ишлатиш ва тақсимлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни белгилайди.

Арбитраж йиғими – арбитраж судига кўриб чиқиш учун тақдим этилган ҳар бир даъводан ундирилаётган ва арбитраж судининг фаолияти билан боғлиқ бўлган умумий харажатларни қоплаш учун фойдаланиладиган пул маблағилари ҳисобланади.

 

h

"PHILOSOPHY OF JUSTICE" Халқаро арбитраж судининг ИШ ТАРТИБИ

h

"PHILOSOPHY OF JUSTICE" Халқаро арбитраж судининг ГУВОҲНОМАСИ

h

"PHILOSOPHY OF JUSTICE" Халқаро арбитраж судининг тўлов реквизитлари

МФО: 01125

ТОШКЕНТ Ш., АТ ХАЛК БАНКИ БОШ АМАЛИЁТЛАР БОШКАРМАСИ

СТИР: 207008548

Сўм (UZS) валютасидаги ҳ/р: 20208000005444980002

Доллар (USD) валютасидаги ҳ/р: 20208840905444980001

Евро (EURO) валютасидаги ҳ/р: 20208978405444980001

Рубль (RUB) валютасидаги ҳ/р: 20208643105444980001

“PHILOSOPHY OF JUSTICE” Халқаро арбитраж суди

СТИР: 308897484

манзили: Ўзбекистон Республикаси Самарқанд шаҳри Ислохот кўчаси 11-уй 42″В».

 Арбитраж йиғими:  даъво суммасининг 1 (бир) фоизидан бошланади.

Ўзбекистон ҳудуди учун Почта харажати:  100 000 сўм (алохида тўланиши керак)

Чет эл ҳудуди учун Почта харажати:  300 000 сўм (алохида тўланиши керак)

«PHILOSOPHY OF JUSTICE» Халқаро арбитраж судининг ХАЛҚАРО ВАЛЮТАДА ТЎЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН БАНК МАЪЛУМОТЛАРИ

Ben’s Bank name — STATE COMMERCIAL PEOPLE BANK OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

SWIFT Code — SCPEUZ22

 

Correspondent banks in USD

The Bank of New York Mellon — (IRVTUS3NXXX) USD/8901612979

240 Greenwich Street, New York, USA. Tel. +43 1 71707-1654 | Fax: +43 1 71707-761654

Raiffeisen Bank International — (RZBAATWW) USD/70-55.090.104

Raiffeisen Bank International AG | Am Stadtpark 9, 1030 Vienna, Austria | Tel.: +43 1 71707-1654 | Fax: +43 1 71707- 761654

Asia invest bank. Russia — (ASIJRUMM) USD /30111840900000000042

National Bank of Uzbekistan — (NBFAUZ2X) USD /21002840700000450019

Uzpromstroybank — (UJSIUZ22) USD /21002840200000883001

Asaka bank — (ASBKUZ22) USD /21002840000001125001

 

Correspondent banks in EUR

Raiffeisen Bank International — (RZBAATWW) EUR/001-55.090.104

Raiffeisen Bank International AG | Am Stadtpark 9, 1030 Vienna, Austria | Tel.: +43 1 71707-1654 | Fax: +43 1 71707- 761654

National Bank of Uzbekistan — (NBFAUZ2X) EUR /21002978000009006002

 

Correspondent banks in RUR

Asia invest bank — (ASIJRUMM) RUR/ 30111810000000000422

БИК 044525234/ 30101810445250000234

National Bank of Uzbekistan — (NBFAUZ2X) RUR /21002643900009006002

НАМУНАВИЙ ҲУЖЖАТЛАР

h

Низони хакамлик суди ҳал қилувига топшириш тўғрисидаги битим (Ҳакамлик битими намунаси)

h

Судьяни сайлаш тўғрисида ариза (Намуна)

h

Ишни кўришни бошқа кунга қолдириш тўғрисида ариза (Намуна)

h

Даъво аризаси (Намуна)

h

Ижро варақа бериш тўғрисида ариза (Намуна)

h

Тўловни кечиктириш тўғрисида ариза (Намуна)

АРБИТРАЖ ШАРТИ / АРБИТРАЖНАЯ ОГОВОРКА

Контрагент билан бўлган шартномада куйидаги шарт банд сифатида кўрсатилиши лозим:

Ўзбек тилида

Барча низолар ва келишмовчиликлар, шунингдек, амалдаги шартноманинг ҳақиқийлиги ва ҳақиқий эмаслиги, шартномани бекор қилиш, ўзгартириш, амалдаги шартнома бўйича қарздорликни, зарарни, неустойкани ундириш, шартномани тузиш мажбуриятини юклаш, шартнома бўйича жавобгар ва уни мулкини мажбурий тартибда чиқариш, четлатиш, негатор даъволар ва бошқа низолар “PHILOSOPHY OF JUSTICE” НТМ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи халқаро арбитраж судида (www.icca.uz) Суд регламентига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқилади.

Нужно включить следующую арбитражную оговорку в договоре с контрагентом:

На русском языке

Все споры и разногласия, в том числе по действительности или не действительности, расторжения, изменения настоящего договора, взыскания задолженности и ущерба, неустойки, по неисполнению или ненадлежащему исполнению настоящего договора, о принудительном заключение договора, принудительного вывода, выселения и отстранения ответчика и его имущества, а так же негаторсие иски рассматриваются в постоянно действующем Международном коммерческом арбитражном суде при НОУ «PHILOSOPHY OF JUSTICE» (www.icca.uz) по законодательству РУз согласно Регламенту суда

СУДЬЯЛАР (АРБИТРЛАР) РЎЙҲАТИ

ШУКУРОВ ВАХОБ ДЖАМИЛОВИЧ — суд раиси (АРБИТР)

Хусанов шохрух хамидович — суд раиси ўринбосари (АРБИТР)

Ражабов Нодир — судья (АРБИТР)

АБРОР МУХТОР АЛИЙ — АРБИТР

ҲОМИДОВ МУҲАММАДАЮБХОН УСМОНХОНОВИЧ — АРБИТР

МАҲМУД Усмонов — АРБИТР

ЭШМАМАТОВ АЗИМЖОН ШЕРМАМАТОВИЧ — судья (АРБИТР)

қурбонов исроил муродқулович — судья (АРБИТР)

тиляев ортиқ шахобиддинович — судья (АРБИТР)

Раззақов Яхёбек Хабибуллаевич (АРБИТР)

Ҳомидов Муҳаммадаюбхон Усмонхонович (АРБИТР)

биз ҳақимизда бошқалар:

Бизнинг компаниямиз қурилиш соҳасида кўплаб лойиҳаларни амалга оширади ва ушбу лойиҳаларни амалга оширишда бизларга кўплаб контрагентлар ёрдам беради, бироқ иш давомида маълум контрагентлар билан низолар келиб чиқиши мумкин, бу одатий ҳол, мазкур ҳолатларда бузилган ҳуқуқларимиз тиклаш мақсадида «PHILOSOPHY OF JUSTICE» Халқаро арбитраж судига мурожаат қиламиз. Судьялар томонидан низоларимиз адолатли, объектив ва тез кўриб чиқилиш иш фаолиятимизда самарадорликни тушурмасликга сабаб бўлади. Мен «PHILOSOPHY OF JUSTICE» Халқаро арбитраж судини барчага тавсия қиламан. Судьяларга раҳмат.

— «MAGIYA SEREBRA» компаниясининг бошлиғи Ш.Муқумов

Бугунги кунда Ўзбекистон ва халқаро иқтисодий ҳуқуқ қонунчилигини яхши биладиган судьяни топиш қийин. Мен чин кўнглимдан чет тилларида ишни олиб бора оладиган, импорт-эскпорт муносабатларини халқаро ҳуқуқ асосида кўриб чиқа оладиган «PHILOSOPHY OF JUSTICE» НТМ ҳузуридаги Халқаро арбитраж суди судьяларига раҳмат айтаман ва ҳаммага тавсия этаман. Импорт-эскпорт муносабатларидан вужудга келадиган низолар бир неча миллион долларлар билан боғлиқ, тажрибасиз, билимсиз судьяларнинг иш олиб бориши оқибатида бу пуллардан қуруқ қолишни ҳеч ким хоҳламайди.

— МЧЖ шаклидаги “TURBO HYGIENIC” қўшма корхонаси директори Б.Джамолов

«PHILOSOPHY OF JUSTICE» Халқаро арбитраж суди мен учун замон талабига жавоб берадиган, ишларни адолатли ва қонуний кўриб чиқадиган, қанақадир илтимосларга ёки таниш билишларга қараб эмас, балким ҳақиқатда далил ва исботлар асосланган суддир. Ушбу суднинг инсофли ва иймонли судьяларга чин қалбимдан рахмат айтаман.

— «BOURSA NATIONAL» таъсисчиси доктор Салах Алотман

Халқаро ҳуқуқ талаблари асосида

Адолатли ва қонуний ёндашув

тажрибали судьялар ЖАМОАСИ

низолар ҚИСҚА ВАҚТ ИЧИДА кўриб чиқилади

АҚЛ билан иш тутинг, унутманг!

Арбитраж йиғими(божи)нинг давлат судларига нисбатан камлиги, тезкорлиги, муҳокама ёпиқ тарзда олиб борилиши ва ошкор этилмаслиги, тарафлар ўз ихтиёрлари билан арбитраж келишув битими асосида низони ҳал қилиш мақсадида ишни шу арбитражга ўтказиб, судьяларни танлашлари, судьяларнинг холис ва бетарафлиги, ўзаро тортишув ва тенглик тамойиллари жорий этилганлигини алоҳида таъкидлаб айтиш зарур.

Айни чоғда арбитраж суди ҳал қилган низони давлат судлари такроран ва мазмунан кўриб чиқиши ёки текшириши мумкин эмас. Унинг қарори эълон қилинганидан кучга киради, тегишли равишда давлат томонидан ижроси таъминланади.

Шуларга кўра, бугунги кунда АҚШ, Германия, Франция ва бошқа бир қатор ривожланган давлатларда хўжалик ва фуқаролик низоларининг деярли катта қисми мазкур судлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Халқаро АРБИТРАЖ суди хизматларидан фойдаланиш учун:

1-йўл

шартномада судни кўрсатиш орқали

Дастлаб шартнома тузилиши жараёнида ушбу шартнома юзасидан вужудга келадиган низолар «PHILOSOPHY OF JUSTICE» Халқаро арбитраж судида кўриб чиқилишининг кўрсатилиши орқали низоларни ҳал қилишингиз мумкин

2-йўл

Арбитраж битимини тузиш орқали

Агарда шартномада ушбу шартнома юзасидан вуждга келадиган низолар «PHILOSOPHY OF JUSTICE» Халқаро арбитраж судида кўриб чиқилиши кўрсатилмаган бўлса, иккинчи тараф билан арбитраж битимини тузиш лозим бўлади

 

h

"PHILOSOPHY OF JUSTICE" Халқаро арбитраж судининг тўлов реквизитлари

МФО: 01005; АТ “Ҳалқ” банки Самарқанд вилоят амалиёт бўлими

Сўм валютасидаги ҳ/р: 20208000005444980002

Доллар валютасидаги ҳ/р: 20208840905444980001

Евро валютасидаги ҳ/р: 20208978405444980001

Рубль валютасидаги ҳ/р: 20208643105444980001

“PHILOSOPHY OF JUSTICE” Халқаро арбитраж суди

СТИР: 308897484

манзили: Ўзбекистон Республикаси Самарқанд шаҳри Ислохот кўчаси 11-уй 42″В».

 Арбитраж йиғими:  даъво суммасининг 1 (бир) фоизидан бошланади.

Почта харажати:  50 000 сўм (алохида тўланиши керак).

АДОЛАТСИЗЛИКга йўл қўйманг

«PHILOSOPHY OF JUSTICE»  Халқаро арбитраж суди нотижорат ташкилоти бўлиб, асосий мақсади даромад кўриш эмас, балким низоларни инсоф, виждон иймон билан адолат ва қонунийлик принципларига асосан ҳал этиш учун ташкил қилинган. Ўз репутациямизга путур етказмалик учун ҳам илтимос ёки таниш-билишларни қатъия аралаштирмаймиз. Ҳолисликни таъминлайми ва кафолатлаймиз

АДОЛАТ ВА ҚОНУНИЙЛИК КАФОЛАТЛАНГАН

Арбитраж судлари суднинг мустақиллигини, ҳалоллигини, бетарафлигини ва юқори профессионал малакасини таъминлайди. Фақат юристлар эмас, балки хўжалик соҳасидаги турли тармоқларнинг юқори малакали мутахассислари ҳам арбитраж судьялари бўлишлари мумкин. Улар тайинланмайди, балки уларни тарафлар ўз хоҳишларига кўра сайлайдилар

ОНЛАЙН МУРОЖААТ 

«PHILOSOPHY OF JUSTICE» Халқаро арбитраж судига оид ва судга даъво киритиш билан боғлиқ барча саволлар билан қуйидаги форма орқали мурожаат қилишингиз мумкин

8 + 7 =